Ma’muriy huquq asoslari

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 04 Февраля 2014 в 13:42, курсовая работа

Краткое описание

Маъмурий хукук давлат бошкарувини амалга ошириш жараёнида келиб чикадиган турли ижтимоий муносабатларни тартибга солади. "Маъмурият" сузи лотин тилида бошкариш маъносини билдиради. Маъмурий хукук Узбекистон Республикаси хукукий тизимининг мустакил тармоги сифатида ижтимоий муносабатларнинг амал килиши, ривожланиши ва тухтатилишини ургатади.
Маъмурий хукук-ижро этувчи хокимиятнинг ташкил килиниши ва амал килиши жараёнида, давлат бошкаруви фаолиятини амалга ошириш жараёнида юзага келадиган ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи хукукий нормалар мажмуии.

Содержание

1. Маъмурий хукук тушунчаси.

2. Маъмурий хукук манбалари.

3. Давлат бокаруви. Маъмурий хукукий субъектлар.

4. Маъмурий хукукбузарлик ва маъмурий жазо.

Прикрепленные файлы: 1 файл

2251_Huquq_asoslari.doc

— 110.50 Кб (Скачать документ)

O’zbekiston Respublikasi Oliy va O’rta maxsus ta’lim vazirligi

 

 

 

Toshkent Moliya Instituti

 

 

 

Moliya – Iqtisod fakulteti

 

 

MM 69 – guruh talabasi

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Mavzu: Ma’muriy huquq asoslari.

 

 

 

 

 

 

                                                                            Bajardi: Rahmatov I

                                                         Tekshirdi: Ergashev X

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Toshkent 2008

 

РЕЖА:

 

 

1. Маъмурий хукук тушунчаси.

 

 

2. Маъмурий хукук манбалари.

 

 

3. Давлат бокаруви. Маъмурий  хукукий субъектлар.

 

 

4. Маъмурий хукукбузарлик  ва маъмурий жазо.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1. Маъмурий хукук тушунчаси.

Маъмурий хукук давлат бошкарувини амалга ошириш жараёнида келиб чикадиган турли ижтимоий муносабатларни тартибга солади. "Маъмурият" сузи лотин тилида бошкариш маъносини билдиради. Маъмурий хукук Узбекистон Республикаси хукукий тизимининг мустакил тармоги сифатида ижтимоий муносабатларнинг амал килиши, ривожланиши ва тухтатилишини ургатади.

Маъмурий хукук-ижро этувчи хокимиятнинг ташкил килиниши ва амал килиши жараёнида, давлат бошкаруви фаолиятини амалга ошириш жараёнида юзага келадиган  ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи  хукукий нормалар мажмуии.

Маъмурий хукукнинг предмети унинг  нормалари билан тартибга солинадиган  ана шу ижтимоий муносабатлардир. Маъмурий хукукий нормаларни давлат урнатади. улар инсоннинг хатти-харакатларини  йуналтиришга хизмат киладиган оддий  хулк-атвор коидалари эмас, балки хокимият курсатмаларидир.

Демак, маъмурий хукук маъмурий хукукий  муносабатларни тартибга солади. Бу тартибга солиш маъмурий хукукнинг нормалари  оркали амалга оширилади.

Маъмурий хукук нормалари аввало давлат бошкарувининг принципларини  белгилаб беради. Бу нормалар давла бошкарув органларини ташкил этиш тугатиш масалаларини, уларнинг системасини максади ва вазифаларини, ваколатлар доирасини белгилаб беради. Маъмурий хукук нормалари жамоат ташкилотлари ва фукароларнинг бошкарув сохасидаги хукук хамда бурчларини, давлат аппаратига хизматга кириш коидаларини маъмурий хукукбузарлик содир этганлик учун маъмурий жавобгарлик, масалаларини, йул харакати, савдо, ов килиш, олий укув юртларига тест оркали кириш ва у ерда таълим олиш коидаларини белгилаб беради.

Маъмурий хукук нормалари маъмурий хукукбузарлик саналувчи хатти  харакатлар доирасини белгилаб беради ва ундай харакатлар содир этганлик учун  маъмурий жавобгарлик чораларини белгилайди.

Хукукнинг бошка тармоклари каби маъмурий хукук уз нормаларининг оддий арифметик йигиндиси эмас балки система, яъни маълум коидалар асосида, бир тартибда белгиланган нормалар йигиндисидир.

Маъмурий хукук томонидан тартибга солинадиган муносабатларнинг баъзиларини  куида куриб чикамиз. Булар:

1. Ташкилий жихатдан бири иккинчисига буйсунадиган давлат органлари уртасидаги муносабатлар (УзР Вазирлар Махкамаси билан вазирликлар, кумиталар, хокимликлар);

2. Бири-бирига буйсунмайдиган давлат  идора органлари уртасида муносабатлар (икки вазирлик, икки хокимлик);

3. Давлат идора органлари ва уларга буйсунадиган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар уртасидаги муносабатлар;

4. Давлат идора органлари ва  жамоат бирлашмалари уртасидаги  муносабатлар;

5. Давлат идора органлари ва  фукаролар уртасидаги муносабатлар.

 Демак, юкоридагиларга асосланган холда айтадиган булсак, - давлат бошкарув органлаининг ижрочилик ва фармойиш берувчилик фаолиятининг самарадорлигини оширишга каратилган тадбирларнинг барчаси маъмурий хукук нормалари ёрдамида амалга оширилади.

Маъмурий хукук нормалари бошкарув органлари, корхона, муассаса ва ташкилотларни ташкил этиш, узгартириш ёки уларни тугатиш коидаларни белгилаб беради.

Маъмурий хукук нормалари УзР  Конституциясига асосан фукароларнинг  хукукларини, масалан, давлат хизматига  кириш ва хизматини уташ хукукини, далат хизматчиларининг бурч ва мажбуриятларини аниклаб беради, куп коидаларни урнатади ва бу коидаларнинг бузулганлиги учун жавобгарлик белгилайди (савдо, ов килиш, транспорт воситаларидан фойдаланиш ва ш.к.)

Хукукий муносабатларни маъмурий-хукукий  тартибга солиш усулининг узига хослиги томонларнинг нотенглиги хисобланади: бир томоннинг иродаис устидан хукмронлик килади, яъни бир томон хамма вакт давлат бошкарув органи булади ва у давлат номидан фармойиш бериш хукукига эга. Масалан, бир фукаро уз уйини сотмокчи булса, иккинчи томоннинг, яъни сотиб олувчининг розилиги керак булади. Агар вазирлик уз каромогидаги мулкни биринчи корхонадан иккинчи корхонага олиб бориш тугрисида буйрук берса, биринчи  корхона рози булмаса хам буйрукни бажаришга мажбур.

2. Маъмурий хукук манбалари.

Маъмурий хукукий нормалари  булган давлат хокимияти органлари  ва давлат бошкарув органларининг хукукий  ваколатлари маъмурий хукукнинг  манбалари хисобланади.

Маъмурий хукукнинг асосий манбаи, Конституциямиз хисобланади. Конституцияда  давлат бошкарув органларининг хукукий макомлари ва улар фаолиятини ташкил этиш асослари, фукароларнинг асосий хукук ва мажбуриятлари белгилаб берилган.

  1. Конституциявий конунлар. (Узбекистон Республикаси Президенти хузурида ташкил этилган Вазирлар Махкамаси тугрисидаги конун.)
  2. Жорий конунлар. (Корхоналар хакида конун, жамоат ташкилотлари тугрисидаги конун).
  3. Узбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари. (Маъмурий бошкариш предметига тааллукли).
  4. Узбекистон Республикасининг Вазирлар Махкамаси  карорлари. (давлат бошкарув масалаларига доир).
  5. Узбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тугрисидаги Кодекси. (1994 йил 22 сентябр).
  6. вазирликлар, идоралар, кумиталарнинг буйрук ва карорлари.
  7. Махаллий бошкарув органларининг фармойиш ва карорлари. (шахар ва туман хокимлари).
  8. Давлат ва нодавлат корхоналар (муассасалари) рахбарларининг буйруклари.
  9. Корхоналар булинмалар рахбарларининг фармойишлари.

Маъмурий хукук конституциявий, молиявий жиноят, фукаролик, мехнат каби хукук сохалари билан чамбарчас  боглик.

Маъмурий хукук 2 кисмдан иборат

1. умумий.

2. махсус

Умумий кисм-маъмурий хукукнинг  предмети ва тизимини, маъмурий хукукнинг  субъектларини, давлат бошкарувининг  шакли ва усулларини маъмурий  иш олиб бориш коидаларини, маъмурий фаолиятда  конуннинг устунлигини таъминлашнинг шакл ва усулларини уз ичига олади.

Махсус кисм- халк хужалигининг айрим  тармокларини, ижтимоий- маданий, маъмурий-сиёсий фаолиятини хамда тармоклараро бошкарувни ташкил этиш каби мааслаларни уз ичига  олади.

3. Давлат бошкаруви. Маъмурий  хукукнинг субъектлари.

Юкорида таъкидланганидек, маъмурий хукук давлатни бошкариш жараёнида  юзага келадиган ижтимоий муносабатларни тартибга солади.

Давлат бошкаруви  Узбекистон Республикасининг Конституциясида курсатилган куйидаги принциплар асосида амалга оширилади.

1. давлат бошкарувида халкнинг кенг иштирок этиш;

2. демократик марказчилик;

3. фукароларнинг тенглиги;

4. конунийлик.

Маъмурий хукукнинг субъектлари  деганда давлат бошкаруви жараёни  иштирокчилари тушунилади. Маъмурий хукукий муносабатлар субъектларига :

а) давлат органлари ;

б) мансабдор шахслар;

в) корхона, ташкилот, муассаса;

г) жамоат бирлашмалари;    

Давлат бошкаруви- давлат бошкарув органлари ва уларнинг мансабдор  шахслари томонидан амалга оширилади.

Давлат органлари  - давлат томонидан  ташкил этилиб, давлат номидан иш курадилар ва унинг манфаатини куриклайди. Давлат  бошкарув органлари давлат аппаратининг бир кисми булиб, уз бурчларини бажариш учун давлат томонидан фармойиш бериш хукукига эга. Шунинг учун улар уз ваколатлари доирасида, фаолият курсатиш, хукукий актлар кабул килиш ва шу актларда курсатилган коидаларни бажарилишини таъминлаш учун ташкилий ишлар олиб бориши мумкин.

Давлат бошкарув органлари халк хужалиги, ижтимойи-маданий, маъмурий-сиёсий сохаларда давлат вазифаларининг амалий бажарилишини ташкил этади. Улар Президентга, хокимларга ва улар оркали халк депутатлари кенгашларига буйсунади.

Давлат бошкарув органларини ташкил этиш ва улар фаолиятини йулга куйиш  хукукий нормаларда белгиланади.

Давлат бошкарув органларининг  куйидаги асосларга кура тасниф килиши мумкин:

1. кайси худудда фаолият курсатиш  буйича;

2. ташкил килинишига кура;

3. ваколатнинг характери ва хажми  асосида;

4. рахбарликни ташкил этиш буйича;

5. молиявий маблаг билан таъминлаш  сохасида.

1.  Кайси худудда фаолият курсатиши  буйича давлат бошкарув органлари олий, махаллий ва  марказий органларга булинади.

Олий органлар-Узбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Махкамаси, Коракалпогистонда  Вазирлар Кенгаши. Улар фаолияти бутун  Узбекистон Республикаси худудида ёки  Коракалпогистон Республикаси худудида ташкил этилади. Бундан ташкари, улар марказий органларнинг фаолиятини бирлаштирадилар ва улар устидан назорат урнатади.

Марказий органлар- вазирликлар, вазирлар, давлат кумиталари, Вазирлар Махкамаси  кошидаги ташкил килинган органлар республика микёсида фаолият курсатаётган ассосациялар, банклар. Уларнинг хаммасининг фаолияти республика микёсида булади.

Махаллий органлар- хокимлар, хокимиятнинг булим ва бошкармалари, корхоналарнинг, муассасаларнинг маъмурияти. Махаллий органлар вилоят туман, шахар микёсида фаолият курсатади.

2. Давлат бошкарув органларининг  ташкил килинишига кура: Президент  фармонига кура ташкил килинадиган  органлар; хокимларнинг карорига  кура ташкил килинадиган органлар; Вазирлар махкамаси томонидан  ташкил килинадиган органлар; вазирликлар ва давлат кумиталари, ассосация, корпарйия, концерн; уюшма компаниялар томонидан ташкил килинадиган органлар; республика микёсида банклар томонидан ташкил килинадиган органларга булинади.

3. Ваколатнинг характери  ва хажмига кура: давлат бошкарув органлари умумий ваколатли, сохалараро ваколатли, бир тармок буйича ваколатли органларга булинади. Умумий ваколатли органга Президент бошчилигидаги Вазирлар Махкамаси, хокимлар бошчилигидаги хокимиятлар, сохалараро ваколатли органга давлат кумиталари, бир тармок буйича ваколатли органга вазирликлар киради.

4. Республикани ташкил  этиш буйича: бошкарув органлари  коллегиал органга (давлат кумиталари, ассосациялар, корпарациялар, уюшмалар, банклар, акционерлик жамиятлари) хамда якка бошкариладиган органларга (Вазирлар Махкамаси, вазирликлар, хокимиятлар, уларнинг булим ва бошкармалари, корхоналарнинг, муассасаларнинг ва ташкилотларнинг рахбарлари)га булинади.

5. Молиявий маблаг билан  таъминланишига кура: давлат бошкарув  органлари бюджет органларига (Масалан, ички ишлар органлари) ва хужалик хисобидаги органларга булинади. Бюджет органлар давлат томонидан таъминланади. хужалик хисобидаги органлар уз фаолияти ёки узлари буйсунадиган корхоналарнинг хужалик фаолияти олинган фойдадан ажратилган маблаг хисобига таъминланади.

Давлат бошкарув органлари  вазифаси умумий булган тизимни ташкил этади. Бу тизимнинг ташкилий асоси-демократик марказчиликдир. Бу принцип умумий давлат ва махаллий максадга етишда асосий рол уйнайди.

Давлат бошкарув органларини  холатини куриб чикамиз.

1. Олий ижро этиш ва  фармойиш бериш фаолиятига эга  булган орган  Президент бошчилигидаги  Вазирлар Махкамасидир. Вазирлар  Махкамасининг таркибини Республика  Президенти тузади ва у Олий  Мажлис томонидан тасдикланади. вазирлар Махкамасининг таркибига коракалпогистон хукуматининг бошлиги хам киради.

2. Махаллий ижро этувчи  ва фармойиш берувчи органлар-хокимиятлардир. Хокимиятлар уз вазифаларини  хоким рахбарлигида бажарадилар.  Махаллий хокимият органларининг  ихтиёрига куйидагилар киради:

  • конунийлик, хукукий таргиботни ва фукароларнинг хавфсизлигини таъминлаш;
  • Худудларда иктисодий, ижтимоий ва маданий ривожлантириш;
  • махаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, махаллий соликйигимларни белгилаш, бюджетдан ташкари жамгармаларни хосил килиш;
  • махаллий комунал хужаликка рахбарлик килиш;
  • атроф-мухитни мухофаза килиш;
  • фукаролик холати актларини кайд этишни таъминлаш;
  • норматив хужжатларни кабул килиш хамда Узбекистон Республикаси Конституциясига ва Республика конунларига зид келмайдиган бошка ваколатларни амалга ошириш.

Информация о работе Ma’muriy huquq asoslari