Тижорат банклари молиявий ресурсларини бошқариш

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 02 Июня 2015 в 18:40, дипломная работа

Краткое описание

Агарда, банклар мижозларга куйидагиларни таклиф кила олса, банк янада ракобатдошрок булади:
• куйилмаларни куйишнинг фойдалирок шароити;
• янги молиявий хизматлар;
• кушимча хизматлар (масалан, валюта бозори хакида информация,...)
• хизмат килишнинг юкори даражаси.
Шундай килиб, тижорат банкларининг молиявий ресурсларини бошкариш мухим масалалардан биридир, муддатлилигини ва риск даражасини инобатга олган холда, куп томонлама ёндашувни талаб килади, буларнинг барчаси мазкур мавзунинг долзарблигидан далолат беради.

Содержание

Кириш
I Боб. Тижорат банклари молиявий ресурсларининг мохияти, туркумланиши ва уларни бошкаришнинг асосий коцепциялари
1.1. Тижорат банклари молиявий ресурсларининг мохияти ва уларнинг туркумланиши
1.2. Тижорат банклари молиявий ресурсларини бошкаришнинг асосий концепциялари
1.3. Тижорат банклари ресурсларини бошкариш методлари ва асосий курсаткичлари
II боб. Тижорат банки ресурсларининг амалдаги холати ва уларни бошкаришнинг тахлили
2.1. Уз маблагларининг амалдаги холатининг тахлили
III Боб. Бозор иқтисодиёти шароитида тижорат банклари ресурсларидан самарали фойдаланиш масалалари
3.1. Тижорат банки ресурсларининг ликвидлилигининг самарадорлигига таъсири
3.2. Тижорат банки ресурсларининг самарадорлигини ошириш билан боглик муаммолар
3.3. Тижорат банклари ресурсларини оптималлаштириш масалалари

Прикрепленные файлы: 1 файл

Тижорат банклари молиявий ресурсларини бошқариш.docx

— 359.29 Кб (Скачать документ)

Шунингдек, банк кредит операциялари хисобидан оладиган даромадлари 2001 йилда 33 фоизни, 2002 йилда 39 фоизни ташкил этган. Банкнинг колган даромадлари манбаи анча кичик салмогни ташкил этганлигини куришимиз мумкин.

Диаграмма тахлилига эътибор берадиган булсак, банк томонидан олган даромадларининг катта салмоги хисоб-китоб касса ва кредит операцияларига тугри келганлигини куришимиз мумкин. Бундан хулоса киладиган булсак, банк узининг ресурсларини асосан кредит операцияларига жойлаштириш билан хамда мижозларга касса ва хисоб-китоб операцияларини амалга ошириши учун асосан ликвид маблаг куринишида саклаганлигини куришимиз мумкин.

Банк узининг ресурсларини кимматли когозларга жойлаштириш учун ресурс кам сарф килганлиги боис, бу операциялардан олинган даромад 2001 йилда 3 фоизни, 2002 йилда 2 фоизни ташкил этган.

Хулоса килиб айтадиган булсак, банкнинг ресурслари асосан юкори даромад келтирувчи активларга, яъни кредитларга жойлаштирилганлиги албатта банкнинг даромадига уз таъсирини утказмасдан колмайди.

Умуман олганда, банк ресурсларини оптималлаштиришнинг тахлили шуни курсатадики, банк уз ресурсларидан самарали фойдаланишга харакат килган. Яъни, ресурсларнинг катта кисмини юкори даромад келтирувчи активларга, колган кисмини эса бошка даромад келтирувчи активларга диверсификация килинган.

III Боб. Бозор иқтисодиёти  шароитида тижорат банклари ресурсларидан  самарали фойдаланиш масалалари

3.1. Тижорат банки  ресурсларининг ликвидлилигининг  самарадорлигига таъсири

Бозор иқтисодиётига утиш шароитида тижорат банклари учун асосий муаммолардан бири банкнинг ликвидлиги ва даромадлилигининг энг макбул даражасини аниклашдир. Унга эришиш учун банк активларини самарали бошкариш катта ахамият касб этади.

Бозор иқтисодиёти шароитида тижорат банклари операцияларини шартли равишда 3 гурухга булиш мумкин:

  1. уз капиталини шакллантириш ва маблагларни жалб килиш билан боглик пассив операциялар;

  1. фойда олиш максадида уз маблаги ва жалб килинган маблагларни жойлаштириш билан боглик актив операциялар;

  1. комиссион-воситачилик ва ишонч операциялар.

 

 


Быстрый поиск по Банку Рефератов: | Описание работы | Похожие работы

 


 

Актив опрациялар - банк томонидан фойда олиш максадида уз маблаглари ва жалб килинган маблагларни самарали жойлаштиришдир.

Банклар узларининг актив операцияларини амалга ошириш чогида белгиланган ликвидлилик меъёрларига амал килиши ва айрим турдаги активлар буйича рискларнинг максадга мувофик таксимланишини таъминлаши зарур булади.

Банкнинг актив операцияларини 4 гурухга булиш мумкин:

  1. Кредит операциялари. Бунинг натижасида банкнинг кредит портфели шаклланади;

  1. Инвестиция операциялари. Бунинг натижасида банкнинг инвестиция портфели шаклланади;

  1. Касса ва хисоб-китоб операциялари. Бу оркали банк уз мижозларига асосий хизмат турларини курсатади.

  1. Бошка актив операциялари. Мазкур операциялар банк фаолиятини самарали амалга оширишга тегишли инфратузилма яратиш билан боглик операциялардир.

Бозор иктисодти шароитида банклар учун активларни бошкариш асосий вазифалардан бири булиб колмокда. Хар кандай банк молиявий бозорнинг юкори даражада ривожланиши билан иктисодий баркарорлик шароитида хам маълум жиддий кийинчиликларни енгиб утишига тугри келади. Лекин инфляция даражаси юкори ва бозор иктисодтига утиш шароитида бу ташки омиллар тижорат банклари молиявий ахволига таъсир килиб, банк активларини бошкариш масаласини биринчи даражага куймокда.

Тижорат банклари актив операцияларини бошкариш уз олдига баланс ликвидлигига риоя килган холда, банк фойдалилигини таъминлаш сингари икки ягона максадни куяди.

Молиявий жихатдан активларни бошкаришнинг асосий максади куйидагилардан иборат:

  1. банк ликвидлилигини ошириш;

  1. банк даромадини ошириш;

  1. рискларни камайтириш.

Бундан келиб чиккан холда, банкнинг активлари уларнинг даромадлилиги, риск даражаси ва ликвидлилигини эътиборга олган холда шакллантирилиши лозим.

Банк фаолиятининг ривожланишидан маълумки, банк активлари даромадлилиги ва ликвидлилиги бир-бирига карама-карши курсаткичлардир. Ликвидлилик активлар ва пассивлар мувозанатланганлиги, банкнинг жойлаштирилган активлари ва жалб килинган ресурслари муддатлари мувофиклиги даражасига кура белгиланади. Активларни кайтариш ва мажбурият уртасидаги муддат номувофиклигини ликвидлилик риски асосий манбасидир. Ликвидлилик - банкнинг ташки бахолаш мезони булса, унинг даромадлилиги унинг ички бахолаш мезонидир. Улар уртасидаги алокадорлик тахлили банкнинг ликвидлилиги ахамиятининг устунлиги тугрисида хулоса чикаришга имкон беради.

Банк ликвидлилиги муомаладан чикарилган депозитлар хажмини, активларни кайтариш ва мажбуриятларни бажариш муддатидаги фаркларни, пул бозоридаги тебранишларни, режалаштирилмаган харажатларни коплаши керак.

Банк ликвидлигини бошкариш концепцияси асосида актив ва пассивларни уларнинг муддати, микдори ва рисклари буйича бошкариш тамойили ётади. Бу билан банкнинг уртача ликвидлилиги ва фойдалилиги таъминланган холда, унинг кредиторлари олдидаги уз мажбуриятларини бажариш учун тулик имкон яратилади.

Банк баланси ликвидлилигига унинг активлари таркиби таъсир килади. Яъни жами активлар ичида биринчи даражали ликвид активларнинг хиссаси куп булиши банкнинг юкори ликвидлилигидан далолат беради. Шу сабабли, банк активларини уларнинг ликвидлилик даражасига караб 4 гурухга булиш мумкин:

  1. Доимий тайёргарликда турувчи ликвид активлар (кассадаги накд пул, Марказий банкдаги вакиллик хисобварагидаги маблаглар, Давлат киска муддатли облигациялари ва хоказо);

  1. Пул маблагига тез айланувчи банк ихтиёридаги активлар (якин 30 кун ичида олиниши мумкин булган кредитлар ва бошка туловлар);

 

 


Быстрый поиск по Банку Рефератов: | Описание работы | Похожие работы

 


 

  1. Ноликвид активлар - муддати утган кредитлар ва умидсиз карзлар, банк бино ва иншоотлари.

  1. Узок муддатли кредитлар ва кучмас мулкка куйилган куйилмаларни кийин ликвидли активлар тоифасига киритиш мумкин.

Ликвид активлар куйидаги 3 та узига хос хусусиятларга эга булиши лозим:

  1. банк активлари тез пулга айланиши учун улар уз бозорларига эга булиши керак;

  1. етарли даражада баркарор нархга эга булиши керак, яъни бозор

барча сотилаётган активлар нархларини сезиларсиз даражада пасайтирган холда кабул килиш кобилиятига эга булиши керак;

  • активлар кайтадиган булиши керак, яъни сотувчи дастлабки инвестицияларни йукотишларсиз ёки минимал риск билан коплай олиш имкониятига эга булиши керак.

Банк ликвидлилиги актив операцияларнинг рисклилик даражасига боглик булади. Яъни банк балансида юкори рискли активлар хиссаси канча куп булса, талаб килинадиган ликвидлилик шунча паст булади. Банк томонидан бошка муассасалардан ва ахолидан олинган депозит ва карзларнинг ишочлилиги хам унинг ликвидлилигига таъсир килади.

Банк активларининг барчаси хатарга мойилдир. Шунинг учун ушбу хатарларни уз вактида аниклаш ва уларни меъёрида саклашни таъминлаш талаб килинади. Банк активларининг таркибини урганиш натижасига караб, турли хил рискларни эътиборга олиш лозим.

Банкнинг ликвидли маблагларга булган эхтиёжини бозордаги талаб ва таклиф нуктаи назаридан куриб чикиш мумкин. Банкда ликвидли маблагларга булган талаб иккита сабаб буйича вужудга келади:

  1. Мижозларнинг уз хисобваракларидан маблагларини олишлари натижасида;

  1. Мижозлар томонидан кредит олиш учун буюртманомалар келиб тушиши сабабли вужудга келади.

Ликвид маблагларга булган талабнинг вужудга келишига яна бир сабаб, банкнинг бошка кредиторлардан (бошка банклар ёки хукумат ва Марказий банк) олган карзларини кайтариш билан богликдир. Соликларни тулаш ва акциядорларга дивиденд тулаш хам юкори ликвидли активларга булган талаб усишига олиб келади. Банк ликвид маблагларга булган талабни кондириш учун барча салохиятли таклиф манбаларини жалб килади, яъни асосий эътиборни ахоли ва жисмоний шахсларнинг маблагларини депозитларга жалб килишга каратади.

Ликвид маблагларга булган умумий талаб унинг умумий таклифидан ошиб кетса, банк ликвид маблаглар такчиллигига тайёр туриши ва канча микдорда, канча муддатга кушимча ликвид маблаглар олиш масаласини хал килиши зарур, уз навбатида жами таклиф жами талабдан ошиб кетса банк рахбарияти ликвид маблагларининг ортикчалигига тайёр булиши ва ушбу маблагларга булган талабни коплаш учун зарур булгунга кадар каерга, канча муддатга маблаг йуналтириш масаласини хал килиши керак булади.

Банкнинг ликвид маблагларга булган талабни режалаштиришдаги биринчи вазифа накд пул маблагларини бошкаришдир. Яъни мижозлар талабини кондириш учун етарли даражада накд пул захираларини таъминлашдан иборатдир. Лекин накд пуллар банкка даромад келтирмайди, уз навбатида банк рахбарияти накд пулни минимал даражада ушлаб туриш керак булади. Бу вазифани амалга ошириш банкнинг пул муомаласи билан шугулланувчи булинмаси зиммасига тушади. Яъни ушбу булинма накд пулнинг зарурий минимал даражасини аниклаб, ликвидлиликни бошкариш буйича амалий ишларни амалга ошириш учун тавсияларни банк рахбариятига такдим килиши керак.

Банк активлари муддатлари буйича унинг пассивлари таркибига аник тугри келиши керак. Лекин банк бозор муносабатларининг нобаркарорлиги хатаридан тула холис эмас. Бу ерда банк рахбарияти олдида банк операциялари даромадлилигини ликвидлилик чегаралари доирасидан чикмаган холда таъминлаш муаммоси пайдо булади. Лекин ликвидлик чегараси, активлар ва пассивлар муддатига катъий риоя килган холда жойлаштирилиши хам банк даромадини максимал даражага чикаришга айрим холларда халакит беради. Хозирги кунда, банк амалиётининг курсатишича, талаб килиб олингунча депозитга куйилган маблагларнинг бир кисми тарихий характер касб этмокда. Яъни, узок муддат талаб килинмасдан сакланмокда. Бу ушбу ресурсларни узок муддатли, юкори даромад келтирувчи активларга жойлаштиришга имкон беради.

Юкорида таъкидлаб утганимиздек, банк активларини хатарлилик даражаларига караб турли гурухларга, яъни рисксиз активлардан тортиб 100 фоиз рискли гурухларга булиш мумкин. Ушбу гурухларга булиш натижасида банк активларининг маълум бир кисмини рискли активлар, яъни рискка асосланган активлардан ташкил топади. Рискка асосланган активлар микдорига караб банк активлари сифатига бахо бериш мумкин булади.

Банк активларининг даромадлилигини эътиборга оладиган булсак, активлар узининг мохиятига кура даромад келтирувчи ва уни даромад келтирмайдиган турларга булиниши мумкин.

Хулоса килиб айтадиган булсак, хар бир тижорат банкки узининг ривожланиш стратегиясидан ва банк фаолиятининг йириклигидан келиб чиккан холда ликвидлиликни бошкариш стратегияларини эътиборга олиб, уз фаолиятида куллаши банкнинг ликвидлилигини таъминлаб туришга эришиш мумкин. Шуни хам таъкидлаб утиш жоизки, банк ресурсларини ликвидлилигининг самарадорлиги ошириш учун албатта ликвидлиликни бошкаришнинг актив ва пассивларни бошкариш стратегиясидан фойдаланган холда узининг актив ва пассивларини шаллантиришса, максадга мувофик булур эди. Бунинг учун, банкнинг активларида даромад келтирувчи ва юкори ликвидликка эга булган кимматли когозлар салмогини ошириб борилиши ва карз мажбуриятларини узига жалб килган холда пассивлари шакллантирилса, банк фаолиятида ликвидлилик, даромадлилик ва рисклилик уртасидаги энг оптимал нисбатни саклаб туриш имкониятини беради.

3.2. Тижорат банки  ресурсларининг самарадорлигини  ошириш билан боглик муаммолар

 

 


Быстрый поиск по Банку Рефератов: | Описание работы | Похожие работы

 


 

Замонавий банк-кредит тизимининг мухим бугинларидан бири булган тижорат банклари молия бозорида фаолият юритувчи куп функционал муассасадир. Хозир халкаро банк амлиётида мижозларга 200 дан ортик хизмат турлари таклиф этилмокда. Вакт утиши билан банк операцияларининг шакли, ракобат, тизимни бошкариш ва тартибга солиш принциплари узгарди, банк фаолиятининг амал килиш сохаси кенгайиб, бозор шароитлари ва талабларига мослашиш кобилияти усади.

Тижорат банклари фаолиятининг турли жихатларига кизикиш жахон микёсида доимо ошиб бормокда. Республикамиз тижорат банкларининг молиявий ресурсларини шакллантириши ва улардан нечогли унумли фойдалана олиши хам мутахассислар диккат марказида турибди.

Банк активларининг сифатини аниклаш учун биринчи навбатда, уларнинг ликвидлилиги, даромадлилиги ва риск даражасини урганиш лозим.

Молия бозорида уз урни ва мавкеини мустахкамлаш, уз мижозлари олдидаги мажбуриятларини хеч бир монеликсиз бажариш учун банклар муайян даражадаги ликвидлиликни таъминлаши зарур. Ликвидлиликнинг белгиланган меъёрлари мавжуд. Уларга ташки, яъни жорий конунчилик асосида Марказий банк томонидан урнатилган ва ички, яъни тижорат банкларининг фаолият хусусиятлари, тузилиши, актив ва пассивлари сифатини хисобга олиб, белгилаб куйган меъёр курсаткичларга ажралади.

Информация о работе Тижорат банклари молиявий ресурсларини бошқариш