Тижорат банклари молиявий ресурсларини бошқариш

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 02 Июня 2015 в 18:40, дипломная работа

Краткое описание

Агарда, банклар мижозларга куйидагиларни таклиф кила олса, банк янада ракобатдошрок булади:
• куйилмаларни куйишнинг фойдалирок шароити;
• янги молиявий хизматлар;
• кушимча хизматлар (масалан, валюта бозори хакида информация,...)
• хизмат килишнинг юкори даражаси.
Шундай килиб, тижорат банкларининг молиявий ресурсларини бошкариш мухим масалалардан биридир, муддатлилигини ва риск даражасини инобатга олган холда, куп томонлама ёндашувни талаб килади, буларнинг барчаси мазкур мавзунинг долзарблигидан далолат беради.

Содержание

Кириш
I Боб. Тижорат банклари молиявий ресурсларининг мохияти, туркумланиши ва уларни бошкаришнинг асосий коцепциялари
1.1. Тижорат банклари молиявий ресурсларининг мохияти ва уларнинг туркумланиши
1.2. Тижорат банклари молиявий ресурсларини бошкаришнинг асосий концепциялари
1.3. Тижорат банклари ресурсларини бошкариш методлари ва асосий курсаткичлари
II боб. Тижорат банки ресурсларининг амалдаги холати ва уларни бошкаришнинг тахлили
2.1. Уз маблагларининг амалдаги холатининг тахлили
III Боб. Бозор иқтисодиёти шароитида тижорат банклари ресурсларидан самарали фойдаланиш масалалари
3.1. Тижорат банки ресурсларининг ликвидлилигининг самарадорлигига таъсири
3.2. Тижорат банки ресурсларининг самарадорлигини ошириш билан боглик муаммолар
3.3. Тижорат банклари ресурсларини оптималлаштириш масалалари

Прикрепленные файлы: 1 файл

Тижорат банклари молиявий ресурсларини бошқариш.docx

— 359.29 Кб (Скачать документ)

Тижорат банклари молиявий ресурсларини бошқариш.

Р Е Ж А

Кириш

I Боб. Тижорат  банклари молиявий ресурсларининг  мохияти, туркумланиши ва уларни  бошкаришнинг асосий коцепциялари

1.1. Тижорат банклари  молиявий ресурсларининг мохияти  ва уларнинг туркумланиши

1.2. Тижорат банклари  молиявий ресурсларини бошкаришнинг  асосий концепциялари

1.3. Тижорат банклари  ресурсларини бошкариш методлари  ва асосий курсаткичлари

II боб. Тижорат  банки ресурсларининг амалдаги  холати ва уларни бошкаришнинг  тахлили

2.1. Уз маблагларининг  амалдаги холатининг тахлили

III Боб. Бозор иқтисодиёти  шароитида тижорат банклари ресурсларидан  самарали фойдаланиш масалалари

3.1. Тижорат банки  ресурсларининг ликвидлилигининг  самарадорлигига таъсири

3.2. Тижорат банки  ресурсларининг самарадорлигини  ошириш билан боглик муаммолар

3.3. Тижорат банклари  ресурсларини оптималлаштириш масалалари

Кириш

Бозор иқтисодиёти шароитида тижорат банклари тармоларининг кенгайиши туфайли, улар орасида - депозитларга, банклараро кредитларга ва бошка банк ресурсларига ракобатнинг кучайиши вужудга келади. Банк ишини омадли юритиш - унинг фаолиятини три ташкил этилганлигига - унга таъсисчилари ва мижозлари томонидан булган ишончи, ва банкнинг баркарорлиги боглик Демак, ресурс маблагларни жалб килиш асосий роллардан бирини уйнайди. уз навбатида, ресурс маблаларни жалб килиш купинча, ташки омиллар билан: субъектларнинг иктисодий активлик даражаси, худуднинг ривожланганлик даражаси, мукобил турдаги депозитларнинг куйилиши, ва инфляция даражаси билан белгиланади. Бундан ташкари, нобаркарорлик даврида ресурсларни жалб килишнинг асосий фактори булиб банк репутацияси хисобланади. Бу эса, купинча, банкни бошкариш сифатига боглик

Узбекистонда боскичма-боскич амалга оширилаётган ислохотларнинг муваффакияти турли мулкчилик шаклларида иктисод субъектлари фаолиятларини эркинлаштириш, тадбиркорликни ривожланишига яратилган шарт-шароитларга узвий богликдир. Республика иктисодтида ишлаб чикариш, хизмат курсатиш сохасини кенгайтириш куп жихатдан банк тизимининг самарали ишлашига хам богликдир. Банкларнинг депозит ва кредит механизмини самарали ишлашини таъминлаш - ишлаб-чикаришнинг усиши, инвестицияларни кенг жалб этилиши, иктисодт субъектлари фаоллигига ижобий таъсири, шунингдек тадбиркорлик фаолиятини кенгайтиришга тугридан-тугри кумаклашади.

Давлатнинг иктисодтга таъсир этишининг асосий воситаларидан бири банк тизими оркали амалга оширилади. Маблаглар жалб килиш билан боглик банкнинг барча пассив операциялари, уларнинг иктисодий мохиятига караб иккига булинади: биринчиси, депозит операциялар, шу жумладан банклараро кредит олиш хам; ва иккинчиси, эмиссион операциялар (банк пайлари ёки кимматбахо когозларни жойлаштириш).

Депозит операцияларга - банкнинг жисмоний ва юридик шахсларнинг пул маблагларини депозитларга, маълум бир муддатга ёки талаб килиб олгунча депозитга жалб килиш билан боглик операциялари киради. Депозит операцияларга, одатда банклар пассивларининг 95% гача тугри келади. Депозит операцияларини амалга оширишнинг асоси булиб, банк балансининг ликвидлиги ва унинг тижорат манфаати хисобланади.

Киска муддатдали давр учун пассивларни бошкариш, куйидаги коидаларга риоя килишни такоза этади:

  1. активлар ва пассивлар кайтишнинг орасидаги фаркларни ва/ёки фоиз узгаришига сезиларли активлар ва пассивлар хар хил вакт интервалларини назорат килиш. Агар фоиз ставкалари ва хисоб ставкалари узгаришининг динамикалари фарк килса, ликвидликнинг пасайиш хавфи ошади;

 

 


Быстрый поиск по Банку Рефератов: | Описание работы | Похожие работы

 


 

  1. рискларни фондлар манбасига караб диверсификациялаш ва мукобилрок, хар хил ресурслар манбасини топиш.

Жалб килинувчи маблаглар манбаси булиб, банклараро депозитлар бозори хам хисобланади. Лекин банклараро депозитларни кабул килиш, йирик кредит рискларини ташкил этади.

Тижорат банклар фондларни бошкариш стратегиясини ишлаб чикиш жараёнида банклар хизмати бозорида-бир неча хил йуналишга эга буладилар:

майда мижозлар муддатли депозитга;

чекланган йирик мижозлар муддатли катта депозитга.

Пассивларни бошкаришда, мухим булиб, банк хизматлар бозорини тахлил хилиш хисобланади. Чунки, бу тахлил шу худуддаги бошка банкларнинг куйилмаларни жалб килиши хакида маълумот талаб килади.

Агарда, банклар мижозларга куйидагиларни таклиф кила олса, банк янада ракобатдошрок булади:

  • куйилмаларни куйишнинг фойдалирок шароити;

  • янги молиявий хизматлар;

  • кушимча хизматлар (масалан, валюта бозори хакида информация,...)

  • хизмат килишнинг юкори даражаси.

Шундай килиб, тижорат банкларининг молиявий ресурсларини бошкариш мухим масалалардан биридир, муддатлилигини ва риск даражасини инобатга олган холда, куп томонлама ёндашувни талаб килади, буларнинг барчаси мазкур мавзунинг долзарблигидан далолат беради.

Бундан ташкари, Узбекистон Республикаси тижорат банклари ресурсларни бошкариш, жахон микиёсида хам баркарор булиши катта ахамиятга эга, бундан келиб чикади-ки, шу долзарб мавзунинг амалий ва назарий муаммоларини ечишга каратилган саволларининг зарурати келиб чикади ва хозирги диссертация айнан шу долзарб мавзуга, яъни "Банк ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш йуллари" мавзуига багишланади.

Илмий изланиш жараёнида мавзуга дахлдор Узбекистон Республикаси: Президенти фармонлари, Вазирлар Махкамаси карорлари, Молия вазирлиги, Узбекистон Республикаси Марказий банки маълумотлари, ойномаларда чоп этилган маколалар, илмий монографиялар, шунингдек амалдаги конунчилик хужжатлари ва меъёрий хужжатлардан фойдаланилди.

I Боб. Тижорат  банклари молиявий ресурсларининг  мохияти, туркумланиши ва уларни  бошкаришнинг асосий коцепциялари

1.1. Тижорат банклари  молиявий ресурсларининг мохияти  ва уларнинг туркумланиши

Тижорат банклар ресурслари банк бошкарувида мухим ахамият касб этади. Уларнинг зарурлиги - банк амалга ошираётган актив фаолиятда хамда операциялар микдорида билинади. Банк ресурслари актив операциялар оркали иктисодтга жойлаштирилган микдоридан даромад шаклланади. Чунончи, банк ресурслари канча куп булса, даромади хам купаяди.

Одатда, банкирлар банк ресурсларини банк пассивлари хам деб аташади. Бу ибора банк ресурсларининг асосан банк балансининг пассив кисмида жойлашганлигидан келиб чиккан. Яъни, банк пассивлари - унинг ресурс маблагларнинг вужудга келиш манбалари ва уларнинг кайси гурухга таалуклилигини ифодалаб беради.

Тижорат банклар узларининг актив фаолиятини узларида мавжуд булган уз ва жалб килинган пул маблаглар доирасида юрита оладилар. Айнан пассив операциялар актив операцияларни олиб бориш учун асос яратади хамда даромадли операцияларининг хажмини ва куламини аниклаб беради. Шундан келиб чикиб, тижорат банклар ресурслари деганда, актив операцияларга асос яратувчи ва уларни амалга ошириш учун ишлатилувчи, уларнинг хажми ва масштабини аниклаб берувчи маблагларга айтилади.

Банк ресурсларини пухта урганиш учун уларни гурухларга ажратиб таснифлаш лозим. Тугри, банк ресурсларининг туркумланиши уларни бошкаришда жиддий узгариш яратмайди, аммо уларни урганишнинг тизимли ёндашувини вужудга келтириш учун асос яратади.

 

 


Быстрый поиск по Банку Рефератов: | Описание работы | Похожие работы

 


 

Тижорат банклари ресурсларининг шаклланиши жихатидан таснифланиши банкирлар ва иктисодчи-олимлар томонидан турлича урганилади. Бу борадаги утказилган илмий тадкикотлардан асосий уч гурухга булиб урганиш мумкин.

Биринчи гурух олимлари - «банк ресурсларини шаклланиши жихатидан иккига булиб урганган, яъни банк ресурслари банкнинг уз капитали ва жалб килинган маблаглардан иборат» деб таъкидловчи олимлардир. Бу гурухга Россия олимларидан - Букато В.И. ва Львов Ю.И.ларни ва бошка олимларни киритиш мумкин. Улар узларининг «Банки и банковские операции в России»1 китобида. Лаврушин О.И. «Банковское дело» китобида «тижорат банк ресурслари шаклланиши жихатидан, уз ресурслари ва жалб килинган маблагларга булинади»2, - деб айтиб утган. Масленченков Ю.С. «Финансовый менежмент в коммерческом банке» китобида: «банк ресурсларини уз ва жалб килинган маблаглардан ташкил топади»3, - деб урганади. Буларнинг ишларидан куришимиз мумкинки, бу иктисодчи-олимлар ресурсларнинг таркибий шаклланишига куп эътибор бериб, банк ресурсларини факат икки гурухга булиб урганганлар.

Иккинчи йуналиш олимлари, бу гурухга Россия олимларидан - Садвакасов К.К., Киселев В.В.лар киради. Бу гурух олимлари банк ресурсларини урганишда таркибий жихатдан уч йирик гурухга булиб таснифлайдилар. Яъни, банк ресурслари бaнкнинг уз маблаглари, жалб килинган маблаглари ва эмитентлашган маблаглар. Россия олимларининг иккинчи гурухи каби, Узбекистонлик олимлардан Абдуллаева Ш. З., хам банк ресурсларини уч йирик гурухга булиб урганган. Хусусан, Ш.З.Абдуллаева узининг «Банк иши» китобида: «Тижорат банкларининг ресурслари банкнинг уз маблаглари, жалб килинган ва эмитентлашган маблаглар хисобидан шаклланади»4 - деб таъкидлаган.

Россия ва Узбекистон иктисодчи-олимлардан фарклирок, учинчи гурух олимлари, буларга Европа ва АКШ иктисодчи-олимлари киради, банк ресурсларини урганишда банк капитали ва банк пассивларига булиб урганадилар. Яъни банк пассивларига банк капиталини кушмайдилар. Жумладан, АКШ иктисодчи олимлари Financial Markets»5 китобида, Швейцария олимлари Claudia Dziobek «Instruments for Bank Restricting»6 илмий ишида, Rode V. «Commercial Banks in a modern economy»7 китобида банк ресурсларини - банк пассивларига ва банк капиталига булиб урганган.

Биз тижорат банкларининг ресурсларини факат икки гурухга, яъни уз маблаглари ва жалб килинган маблагларга булиб урганмокчимиз. Чунки, бизнинг фикримизча, карз маблаглар ёки эмитентлашган маблаглар хам четдан жалб килинади, шунинг учун уларни алохида гурухга булиб урганиш шарт эмас деб хисоблаймиз ва карз хамда эмитентлашган маблагларини жалб килинган маблагларнинг бир булаги сифатида куриб чикамиз. Бундай ёндашув, бизнинг фикримизча, банк ресурсларини тушинишни соддалаштиради. 1-расмда биз тавсия этган банк ресурсларининг классификацияси курсатилган.

1-Расм

Тижорат банклари ресурсларининг классификацияси

 

 

Биринчи расмдан куриниб турибдики, тижорат банк ресурсларининг асосий икки гурухининг биринчи гурухи - уз маблаглари хисобланади.

Банкларнинг уз маблаглари - бу банкка тегишли булган маблаглар булиб, уларга банк капитали, таксимланмаган фойда, келгуси давр даромадлари, хисоб-китоблар тизимидаги уз маблаглар ва номоддий активлар киради. Демак, банкнинг уз маблаглари деб, тижорат ва хужалик фаолиятидаги молиявий баркарорлигини таъминлаш учун хосил килинган турли фондлар хамда утган ва жорий йил фаолиятидан олинган даромадни тушиниш керак.

Банкнинг уз маблаглари таркиби бир хил эмас ва турли омиллар орасида узгариши мумкин. Масалан, уларнинг активлари сифати, уз даромадидан фойдаланиши, стратегияси, банкнинг капитал базасини таъминлаш буйича сиёсати кабиларга боглик

Тижорат банклари пассивларининг иккинчи гурухи - бу жалб килинган маблаглардир. Бу маблаглар банк таъсисчиларига тегишли эмас, улар четдан, яъни банк мижозларидан жалб килинади. Банк муассасаларининг хусусияти хам шундан иборатки, уларнинг ресурсларининг асосий кисми жалб килинган маблаглардан иборатдир. Тижорат банкларнинг ресурсларни жалб килиниши Марказий банк томонидан назорат килинади ва у тижорат банкларнинг уз маблаглари хажмидан ва хукукий-тузулиши шаклидан келиб чикади.

Ихтиёрий банк пассивларининг асосий кисмини - депозитлар ташкил этади. «Депозит» сузи - бир неча маънони билдиради. Масалан, банкларга ёки бошка кредит-молия ташкилотларига саклашга берилган пул маблаглари ёки кимматбахо когозлар, божхона божи туланадиган куйилмалар, йигилган соликлар, рискни таъминлаш учун административ органлардаги куйилмалар ва хакозо. Иктисодчилар «депозит» тушунчасига бир канча фикрлар билдирганлар. Баъзи иктисодчилар, депозитни - куйилма, омонат ёки вактинча буш турган пул маблаглари деб изохлайдилар. Аммо, бизнинг фикримизча, бундай алохида категория сифатида булиши шарт эмас, чунки буларнинг хаммаси бир маънони англатади. Агарда уларнинг функциялари ёки улар бажарадиган вазифалар турлича булганда эди, уларни турли атамалар билан изохлаш максадга мувофик булар эди. Ортикча атамалар киритилиши эса тушунмовчиликларга олиб келади. Шунингдек, Француз олими Пьер Берже, узининг «Пул механизми» китобида, «...депозит (куйилма) - деганда, чалкашишлар келиб чикади. Кредит раками ёки кредит сальдоси деган терминлар, депозитларнинг мохиятини янада туликрок тушунтиради...»8 деган фикрни юритади.

Биз депозит тушунчасини шундай ифодалаймиз: «Депозит бу кредит муассасаларида саклаш ёки махсус-максадга куйиладиган пул мабларидир».

Тугри, солик суммаси ноаник пайтда, олдиндан туланган сумма хам, бож учун олдиндан утказилган сумма хам, саклаш учун берилган кимматбахо когоз хам депозит деб аталиши мумкин. Аммо, олдиндан туланган солик ёки бож - аванс тулови дейилса максадга мувофик булади. Шундай килиб, депозит сузи факатгина кредит муассасаларидаги ракамлардаги маблагларга айтилиши керак. Бундай классификация чалкашишларнинг олдини олади.

Бундан ташкари, бизнинг фикримизча, Россия олимларининг: «вактинча буш пул маблаглари» - деган фикрини депозит таърифидан олиб ташлаш керак. Чунки, агарда депозит фоизидан келадиган даромад, хужалик субъектининг «ишчи маблаглари»дан келадиган даромадга нисбатан юкорирок булса, бу субъект барча маблагларини депозит ракамига куйяди ва унинг фоизини олади. Демак, депозитга куйладиган маблаг буш булиши шарт эмас.

Депозитлар банкларда маълум вактда колиб, кредит олувчи мижозга маълум даромад келтиради, шунинг билан бирга банкка хам даромад келтиради. Банкларнинг даромади карз олувчининг фоиз суммасидан кредиторга туловчи фоиз суммаси фарки оркали келиб чикади.

Халкаро банк амалиётида, куйилмаларга маблагларни жалб килиш билан боглик операцияларни - депозит операциялар дейилади. Депозит операцияларга, маълум бир муддатга ёки талаб килиб олингунча депозитга жалб килиш билан боглик операциялари киради. Депозит операцияларининг субъектлари: банк - карз олувчи булиб, пул эгалари - кредитор булиб хисобланади. Яъни, субъекти сифатида: давлатнинг корхона ва ташкилотлари, муассасалари; кооперативлар, акционер жамиятлар, кушма корхоналар, жамият ташкилотлари ва фондлари, молиявий ва сугурта компаниялари, инвестицион ва траст компаниялар ва фондлар, жисмоний шахслар, банк ва бошка кредит ташкилотлари иштирок этиши мумкин. Объекти булиб эса, банкга берилган пул маблаглари хисобланади.

Информация о работе Тижорат банклари молиявий ресурсларини бошқариш