Банк активларини моҳияти ва уларнинг хусусиятлари бўйича назарий асослар

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 16 Января 2015 в 09:26, курсовая работа

Краткое описание

Тижорат банклари миллий иқтисодиётда товарлар ва хизматларнинг тижорат айланмасининг фаолият кўрсатишини таъминлайдилар. Улар хўжалик фаолияти иштирокчилар ўртасида тузилган шартномалар асосида банк тизимининг тўлов дастаклари ёрдамида ҳисоб – китобларни амалга оширадилар. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, банк тизими миллий иқтисодиётнинг ликвидлигини манбаи ҳисобланади ва улар хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини доимий ҳамда тўхтовсиз амалга оширишларини таъминлайдилар.

Прикрепленные файлы: 1 файл

БМИ банк активлари.docx

— 231.29 Кб (Скачать документ)

Тижорат банкларининг ликвидлилик назарияси қаторига пассивларни бошқариш назарияси ҳам киради. Ушбу назария 1960 – 70 йилда пайдо бўлиб,  унинг асосчилари тижорат банклари ликвидлик муаммосини ечиш борасида ўз пассивларига, яъни мажбуриятларига эътибор қаратишган.

Тижорат банкларининг ликвидлигини таъминлашда ҳар бир мамлакатдаги Марказий банкнинг пул – кредит сиёсатини амалга оширишда мажбурий заҳира сиёсати тегишли самара бериши лозим. Ушбу сиёсатда масаланинг икки томонини кўрсатиб ўтиш лозим. Биринчидан, Марказий банкнинг мажбурий заҳира ставкаларини ошириши тижорат банкларининг ликвидлик даражасини кўтаради. Иккинчидан, тижорат банкларининг ўз мижозларидан маълум миқдорда харажатлар ҳисобига шакллан-тирилган маблағларини харакациз туриб қолади. Бунинг натижасида уларнинг муддатли ва жамғарма депозитларини ошириш бўйича олиб борадиган фаолиятига салби таъсир кўрсатади.

Битирув малакавий ишимизнинг Ўзбекистон Республикасида тижорат банкларини активларини диверсификация қилишнинг такомиллаштириш бўйича қуйидагиларни таклиф этамиз:

  1. жаҳоннинг энг барқарор банклари тажрибасини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган замонавий услубиётлар асосида барча тижорат банкларида мижозларининг кредитга лаёқатлилигини скоринг-таҳлил қилиш тадбирларини давом эттириш.
  2. тижорат банкларида кредит ресурсларини инвестиция мақсадларига самарали тақсимлаш, кредит таваккалчиликлари даражасини камайтириш ва истиқболли инвестиция лойиҳаларини танлаш бўйича ишлар сифатини оширишга катта эътибор қаратиш
  3. тижорат банкларда инвестиция лойиҳаларининг экспертизаси сифатини, шу жумладан, ушбу жараён шаффофлигини ошириш, лойиҳа экспертизаси жараёнида барча потенциал омиллар ва рискларни инобатга олишни таъминлаш;
  4. тижорат банклари томонидан хўжалик бирлашмалари ва йирик корхоналар билан биргаликда ташкил этилаётган инвестицион лойиҳаларни ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича инжиниринг компаниялари фаолиятини ривожлантириш;
  5. тижорат банкларининг инвестицион фаолиятига масъул бўлган ташкилий тузилмалар фаолиятини янада такомиллаштириш, шу жумладан уларнинг ишларини ташкиллаштиришни ва самарасини яхшилаш, кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилади.

Фикримизча, юқорида қайд этилган таклифларимизни банк амалиётига киритилиши республикамиздаги тижорат банклари активларини диверсификация қилишнинг самарадорлигини оширишга ижобий таъсир кўрсатади.

 

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РУЙХАТИ

  1. Ўзбекистон Республикаси қонунлари
    1. Ўзбекистон  Республикаси  Конституцияси. –Т.: “Ўзбекистон”, 2010
    2. Ўзбекистон  Республикаси Фуқаролик Кодекси. Т. “Адолат” 2011
    3. Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасини Марказий банки тўғрисида”ги қонун, Т.: “Ўзбекистон”, 2010.
    4. Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонун, Т.: “Ўзбекистон”, 2010.
    5. Ўзбекистон Республикасининг “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонуни Т.: “Ўзбекистон”2011.
    6. Ўзбекистон Республикасининг “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги қонуни Т.: “Ўзбекистон” 2010.
    7. Ўзбекистон Республикасининг “Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”ги қонуни. Т.: “Ўзбекистон” 2011.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва Қарорлари.

    1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.02.2012 йилдаги “Ангрен” махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида”ги Фармони.
    2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.11.2010 й. ПК-1438-сон "2011-2015 йилл<span class="Normal__Char" style=" font-size: 14

Информация о работе Банк активларини моҳияти ва уларнинг хусусиятлари бўйича назарий асослар