Банк активларини моҳияти ва уларнинг хусусиятлари бўйича назарий асослар

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 16 Января 2015 в 09:26, курсовая работа

Краткое описание

Тижорат банклари миллий иқтисодиётда товарлар ва хизматларнинг тижорат айланмасининг фаолият кўрсатишини таъминлайдилар. Улар хўжалик фаолияти иштирокчилар ўртасида тузилган шартномалар асосида банк тизимининг тўлов дастаклари ёрдамида ҳисоб – китобларни амалга оширадилар. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, банк тизими миллий иқтисодиётнинг ликвидлигини манбаи ҳисобланади ва улар хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини доимий ҳамда тўхтовсиз амалга оширишларини таъминлайдилар.

Прикрепленные файлы: 1 файл

БМИ банк активлари.docx

— 231.29 Кб (Скачать документ)

 

Кириш

 

Тижорат банклари миллий иқтисодиётда товарлар ва хизматларнинг тижорат айланмасининг фаолият кўрсатишини таъминлайдилар. Улар хўжалик фаолияти иштирокчилар ўртасида тузилган шартномалар асосида банк тизимининг тўлов дастаклари ёрдамида ҳисоб – китобларни амалга оширадилар. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, банк тизими миллий иқтисодиётнинг ликвидлигини манбаи ҳисобланади ва улар хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини доимий ҳамда тўхтовсиз амалга оширишларини таъминлайдилар. Шунинг учун самарадор банк тизимисиз миллий иқтисодиётнинг мунтазам фаолият кўрсатиш имконияти чекланади. Ҳар бир тижорат банкининг молиявий барқарор фаолияти кўрсатиши нафақат алоҳида олинган тижорат банки учун, балки бутун миллий банк тизими ва иқтисодиётнинг барқарорлиги учун зарурдир.

Ўзбекистон Республикасида кейинги йилларда банк тизимини ислоҳ қилишда олиб борилган чора – тадбирлар натижасида ижобий натижаларга эришилди. 2013 йилнинг 1 январ ҳолатига кўра, республикамизда 29 та тижорат банки фаолият юритаётган бўлиб, уларнинг 3 таси давлат-тижорат банки, 13 таси акциядорлик-тижорат банки, 9 таси хусусий банк ва 4 таси чет эл капитали иштирокидаги банклар ҳисобланади. Республикамизда фаолият юритилаётган барча банк муассасалари сони 9 551 тага етди, жумладан, банкларнинг филиаллари 829 тани ташкил этди. Тижорат банкларнинг актив операциялар ҳажмини, жумладан, кредитлаш ва инвестициялаш имкониятларини ошишига замин яратди. Тижорат банкларининг жами активлари йил давомида 30,2 фоизга ошиб, 2013 йилнинг 1 январ ҳолатига кўра 35,7 трлн. сўмга етди1.

Тижорат банкларида лизинг, факторинг хизматлари амалиётга киритилди. Нақд пулсиз ҳисоб – китобларнинг амалга ошириш, айниқса пластик карточкаларни муомалага киритиш бўйича жуда катта ишлар амалга оширилди. Бунинг натижасида республикамизда пластик карточкалар сони 3 млн донадан ортиб кетди. Миллий банк тизимига ўз диққат эътиборини қаратиб келаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Каримов И.А. қуйидагиларни алоҳида таъкидлайди: «Банклар фаолиятида, ўтган йиллардаги каби, инвестиция фаолиятига катта эътибор қаратилди. 2012 йилда иқтисодиётнинг реал секторига йўналтирилган кредитлар хажми 2011 йилга нисбатан 1.3 баробар ошди. Ажратилган кредитларнинг 76 фоиздан зиёди уч йилдан ортик муддатга берилган узоқ муддатли кредитлар экани, айниқса эътиборга молик»2. Ушбу омилдан келиб чиққан ҳолда ҳозирги шароитда тижорат банкларининг актив операцияларининг турларини кўпайтириш билан биргаликда уларнинг диверсификациялашнинг барқарор таъминлашларини чуқур ўрганишликни талаб этади.

 

 

1.Банк активларини моҳияти ва уларнинг хусусиятлари бўйича назарий асослар

 

Халқаро амалиётда активларнинг моҳияти кенг маънода аввал амалга оширилган операциялар, мол-мулк харид этиш ёки ўз мол-мулкини учинчи шахсларга вақтинча фойдаланишга беришлик натижасида келажакда олинадиган иқтисодий манфаатлар тушунилади. Келажакдаги иқтисодий манфаатлар эса ўз навбатида активларнинг ўз эгаларига ишлаб чиқариш жараёнларидан фойдаланишдаги, мажбуриятларни тўлаб беришдаги ёки мажбуриятларни бошқа активларга алмаштириб беришдаги қобилиятига боғлиқ. Активлардан келадиган даромадлар одатда соф, нақд пуллар оқими шаклини олган. Шунинг учун актив бўлишлик учун ҳар бир ресурс алоҳида ёки бошқа ресурслар билан узвий боғлиқликда бевосита ёки билвосита пул маблағларининг келиб тушишини таъминлаши лозим.

Тижорат банкларининг активлари – бу тижорат банкларининг ресурсларини жойлаштириш ва улардан фойдаланишни ўзида акс этган бухгалтерия балансидан иборат. Халқаро амалиётда, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам тижорат банкларининг баланси асосан 2 таркибий тузилмадан: пассив ва активдан иборат. Банк активлари баланснинг актив қисмида олиб борилади. Одатда банк активлари актив операциялар натижасида ташкил топади. Тижорат банклари томонидан ўзлик ва жалб этилган пул маблағларидан маълум даромад олиш ва ўзининг ликвидлигини сақлаб туриш мақсадида олиб борадиган операциялари актив операциялар ҳисобланади. Айнан тижорат банклари олиб борадиган актив операциялар натижасида ўзларининг асосий маълумот базасини шакллантирадилар. Халқаро амалиётда тижорат банклари актив операцияларининг 300 турдан ортиғи мавжуд. Актив операцияларнинг миқдори тижорат банкининг устав капитали миқдори, банк фаолиятининг йўналиши, мижозлар таркиби, банкда замонавий технологияларни мавжудлиги, банк ходимларининг малакаси каби кўплаб омилларга боғлиқдир.

Халқаро амалиётда тижорат банкларининг баланс хисоботига асосан активларни қуйидаги моддалари ажратилиб кўрсатилади:

  1. Кассадаги пул маблағлари, унга тенглаштирилган пул хужжатлари ва мамлакат марказий банкининг хисобрақамидаги пул маблағлари;
  2. Давлат қарз мажбуриятлари (давлат қимматли қоғозлари);
  3. Кредит муассасаларидаги пул маблағлари;
  4. Қайта сотиш учун мўлжалланган қимматли қоғозларга қилинган соф қўйилмалар;
  5. Кредит бўйича соф қўйилмалар;
  6. Кредитлар ва бошқа депозитлар бўйича ҳисобланган фоизлар;
  7. Лизингга берилган воситаларга йўналтирилган маблағлар;
  8. Асосий воситалар, номоддий активлар ва камбаҳоли ва тез эскирувчан предметлар; 
  9. Қимматли қоғозларга ва улушларга қилинган узоқ муддатли инвестициялар;
  10. Бошқа операциялар учун келгуси давр харажатлари;
  11. Бошқа активлар.

Тижорат банклари активлар таркиби ўзида сифат бўйича турли активлар моддаларининг баланс валютасидаги нисбатини акс эттиради. Тижорат банклари активларини қуйидаги меъзонлар бўйича гуруҳларга ажратилади:

  • йўналишига асосан;
  • ликвидлилигига асосан;
  • қалтислик даражасига асосан;
  • жойлаштирилиш муддатларига асосан;
  • субъектлар таркибига асосан.

2 Расм

Тижорат банклари активларини гурухлаш3

Тижорат банклари активларини йўналишига асосан қуйидаги бешта тоифага ажратилади:

  1. тижорат банкларининг ликвидлигини таъминловчи касса активлари;
  2. тижорат банкига жорий даромадларни келтираётган ишловчи (айланма) активлар;
  3. келажакда ва банкнинг стратегик мақсадлари учун даромад олишга мўлжалланган инвестиция активлари;
  4. тижорат банкининг хўжалик юритиш фаолиятини таъминлашга мўлжалланган капиталлаштирилган активлар;
  5. бошқа активлар.

Биз қуйида тижорат банклари активларининг ҳар бир гуруҳи моҳиятини ёритамиз. Тижорат банкини ўзи бажарадиган анъанавий ва ноанъанавий функциялари орасида хар куни банк мижозларининг талабларига асосан нақд пулсиз ҳисоб – китобларни бетўхтов амалга ошириш ва уларни ҳисобидан нақд пулларни етказиб бериши лозим. Шунинг учун тижорат тижорат банклари ихтиёридаги активларининг бир қисми пул шаклида, одатда банкнинг корреспондент ҳисобрақамидаги қолдиқ ва банк кассасидаги нақд пул шаклида сақланиб туриши лозим. Тижорат банклари ҳисобрақамларидаги катта маблағларни мижозларнинг талаб қилиб олингунча бўлган депозитлар ташкил этади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, халқаро амалиётда тижорат банкларининг ресурс базасини 90,0 фоизигача мижозларнинг турли депозитлари ташкил этади. тижорат банкларининг ўз сармояси эса одатда ресурс базасининг 10,0 фоизигача ташкил этади. Агарда ҳуқуқий нуқтаи назардан олиб қаралса, тижорат банкларининг мижозлари ҳоҳлаган вақтда ўзининг маблағларини банкдан қайтариб олишни талаб қилишлари мумкин ва тижорат банки мижознинг талабини иезда бажариши шарт. Лекин ҳалқаро банк амалиёти тажрибаси шундан далолат берадики, тижорат банкларининг барча мижозлари ўз маблағларини банкдан бир вақтда қайтариб олиб талабини қўйиш ҳолатлари жуда кам учрайди. Бундай ҳолатлар банк тизимидаги ёки айрим тижорат  банкларидаги юзага чиққан инқироз даврида юзага чиқади. Бундан ташқари, тижорат банклари ўз мижозларининг барча маблағларидан вақтинча фойдаланмасдан уларни хисобрақамларда сақласак, у ҳолда банк нафақат маълум даромад топиш билан бирга ўзининг фаолияти харажатларини қоплаш имкониятидан маҳрум бўлади. Шунинг учун ҳар бир тижорат банки мижозларнинг ҳар кунлик талабдарини ўз вақтида таъминлаш мақсадида маблағларни тўғри тақсимлаши лозим. Тижорат банклари томонидан шакллантирилган бундай активлар юқори ликвидли ёки  касса активлари деб аталади. Халқаро банк амалиёти тажрибаси шундан далолат берадики, тижорат банкларидаги юқори ликвид активларнинг улуши банк томонидан жалб этилган барча сумманинг 20.0 фоизни ташкил этиши лозим. Халқаро амалиётда тижорат банклари томонидан жалб этилган омонатларнинг бир қисми мамлакат марказий банкининг махсус ҳисобрақамига мажбурий заҳиралар талаби асосида ўтказилади. Мамлакат марказий банки ўзи белгиланган энг кам миқдорда резервлар сақлаш тўғрисида тижорат банкларига кўрсатма беради. Марказий банкда депозитга ўтказиладиган мажбурий заҳираларнинг энг кам миқдори Марказий банкнинг норматив ҳужжатлари билан белгиланиб, у омонатларнинг хажми, тури, муддатига, банкларнинг бошқа мажбуриятларига боғлиқ бўлади. Мажбурий заҳираларнинг миқдорлари жалб этилган маблағлар ва омонатларнинг ҳар бир тоифаси бўйича барча мулкчилик шаклидаги тижорат банклари учун бир хилдир.

Марказий банкда нақд пул ёки омонатлар кўринишида, Марказий банк белгилайдиган тартибда депозитга ўтказилади. Мажбурий заҳира талабларининг нормативлари ёки таркиби белгилангани ёки ўзгартирилгани тўғрисидаги кўрсаткичларда камида бир ойлик муддат кўрсатилади, заҳираларнинг таркиби ёки миқдорига доир янги нормативларни тижорат банклари ана шу муддатгача бажаришлари шарт. Марказий банк тижорат банкларига мажбурий заҳиралар бўйича фоизларни тўлаш тўғрисида қарор қабул қилади.

Иқтисодий адабиётда олимлар ва мутахассислар ўртасида мажбурий заҳиралар суммасини юқори ликвид активлар таркибига кириши тўғрисида ягона фикр мавжуд эмас. Марказий банклари томонидан тижорат банклари учун берилган махсус йўриқномаларда мажбурий заҳиралар юқори ликвид активлар таркибига киритилган. Лекин айрим иқтисодчи олимлар, мажбурий заҳираларни ўз моҳиятига асосан юқори ликвид актив эмас, балки уларни муомаладан чиқарилган активлар деб ҳисоблашади. Уларнинг фикрича, тижорат банклари мажбурий заҳиралардан ўз мижозларини жорий талабларини қондиришга йўналтира олишмайди. Мажбурий заҳиралар тижорат банкларини “синиши” вақтида фойдаланиладиган маблағлар деб ҳисоблашади.

Халқаро амалиётда тижорат банкларининг касса активларига қуйидагилар киритилади:

  • тижорат банкларининг кассасида, валюта айирбошлаш шохобчаларида ва банкоматларидаги нақд пуллар, хорижий валютадаги тўлов ҳужжатлари;
  • қимматбаҳо металлар (олтин, платина, палладий ва бошқалар);
  • қимматбаҳо тошлар (зумрад, олмос, сапфир ва бошқалар);
  • мамлакат Марказий банкидаги корреспондент ҳисобрақами;
  • бошқа тижорат банкларидаги корреспондент ҳисобрақамлар;
  • мамлакат марказий банкидаги мажбурий заҳиралар талабидаги маблағлар;
  • уюшган қимматли қоғозлар бозорининг ҳисоб-китоб маркази ҳисобрақамидаги маблағлар.

Тижорат банклари активларининг кейинги тоифасига жойлаштирилган активлар киради. Халқаро амалиётда бундай активларни айрим ҳолларда ишлайдиган активлар деб аталади. Айрим ҳолларда эса даромад келтирадиган активлар, айрим ҳолларда айланма активлар деб аталади. Бундай активлар маълум муддат давомида тижорат банкига даромад келтиради. Жойлаштирилган активларга қисқа, ўрта ва узоқ муддатли кредитлар, қимматли қоғозларга олди – сотди мақсадида қилинган қўйилмалар киритилади. Жойлаштирилган активларга тижорат банкининг банклараро кредитлари, бошқа тижорат банклари ҳисобрақамидаги пул маблағлари ва мамлакат Марказий банки корреспондент ҳисобрақамидаги депозитлар киради. Халқаро амалиётда тижорат банклари жами активлари таркибида жойлаштирилган активларнинг эгаллаган улуши 55,5 - 70,0 фоизни ташкил этади. тижорат банкнинг ихтисослашганлиги, унинг мижозлар таркиби каби омилларга асосан жойлаштирилган активлар таркиби турлича. Халқаро банк амалиёти тажрибаси шундан далолат берадики, тижорат банкларининг жойлаштирилган активлар таркибида кўп ҳолатларда мижозларга берилган турли кредитлар эгаллайди.

Халқаро амалиётда жойлаштиририлган активлар таркиби қуйидаги асосий моддалардан иборат:

  • мижозларга берилган кредитлар;
  • мамлакат марказий банкидаги депозитлар;
  • банклараро берилган кредитлар;
  • бошқа тижорат банкларига жойлаштирилган депозитлар;
  • бошқа нобанк ташкилотларига берилган кредитлар;
  • факторинг операциялари;
  • лизинг операциялари;
  • мижозлардан ундирилмаган лекин тижорат банк томонидан тўланган кафолатлар;
  • давлат қарз мажбуриятларига (қимматли қоғозларга) йўналтирилган қўйилмалар;
  • олди-сотди мақсадида акциялар ва бошқа қарз мажбуриятларига йўналтирилган қўйилмалар;
  • тижорат банки портфелидаги векселлар.

Тижорат банклари активларининг кейинги тоифасига инвестицион активлар киради. Халқаро амалиётда тижорат банклари ўз активларини тўғридан-тўғри ва портфел инвестициялари шаклида узоқ муддатли қўйилмаларга йўналтирадилар. Бундай қўйилмалардан асосий мақсад-қалтисликларни диверсификация қилиш, келажакдаги даромадларни таъминлаш, банкнинг мавқеини ошириш ва бошқалар ҳисобланади. Шуни таъкидлаш лозимки, инвестицион муҳитга бевосита боғлиқ бўлади. Халқаро банк амалиёти тажрибаси шундан далолат берадики, универсал тижорат банклари активлари таркибида инвестицион активларнинг улуши одатда 10,0 фоиздан ошмайди. Ихтисослашган тижорат банклари активлари таркибига эса ушбу кўрсаткич 50,0 – 60,0 фоизгача етиши мумкин. Шуни таъкидлаш лозимки, дунёнинг айрим мамлакатларида, масалан, АҚШда “Гласс-Стигол” қонунига кўра тижорат банклари учун инвестиция фаолиятида чекловлар мавжуд. АҚШда депозитлар жалб этадиган тижорат банкларига бевосита инвестиция операцияларини олиб бориши таъқиқланган.

Тижорат банклари томонидан тўғридан-тўғри инвестицияларни амалга оширишда иқтисодиётда фаолият юритаётган корхоналарининг устав капиталида иштирок этишликдан кенг фойдаланадилар. Халқаро амалиётда тижорат банклари инвестицион активларининг таркиби қуйидагилардан иборат:

  • инвестиция қилиш учун сотиб олинган қарз мажбуриятлари;
  • инвестиция мақсадида сотиб олинган акциялар;
  • тўлов муддати бир йилдан ортиқ бўлган векселлар;
  • шуъба, тобе жамиятларни ташкил этиш ва корхонларининг устав капиталида иштирок этиш мақсадидаги тўғридан-тўғри инвестициялар.

Информация о работе Банк активларини моҳияти ва уларнинг хусусиятлари бўйича назарий асослар