Мақоллар ва маталларни таржимада бериш –асар бадиий қимматини оширишнинг гарови сифатида
Статья, 17 Апреля 2015, автор: пользователь скрыл имя
Краткое описание
Тарихий манбаларда ҳам, халқ орасида ҳам халқимизнинг афористик ижоди турли-туман атамалар билан номланиб келади. Мақол, матал, нақл, масал, зарбулмасал, оталар сўзи, ҳикматли сўз, афоризм, ҳикоят, ҳикмат, бурунгилар сўзи, машойихлар сўзи ва бошқалар ана шундай атамалардандир . «Мақол деб сўзлашганда тилга сайқал бериш ва фикрнинг исботи учун далил қилиб келтириладиган, халқнинг кўп асрлар мобайнида турмуш тажрибасида такрор-такрор синалган, табиат ва жамият воқеа ҳодисалари юзасидан мантиқий мушоҳадалари бадиий ифодаланган, тили содда ва хушоҳанг, шаклан қисқа ва ихчам, мазмунан тугал ва теран бадиий асарга айтилади» . Бугунги кунда ўзбеклар мақол деб, турклар отасўзлари деб қўллашади.